Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Баҳодир Холмуродовнинг уйига ота-онаси меҳмонга келди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
хабар берди.
19 апрель куни соат 16:00 атрофида меҳмондорчиликдаги эр-хотиннинг ўртасида жанжал кўтарилди.
Можаро оқибатида Шўрчи тумани Эзгулик маҳалласида яшовчи, 1957 йилда туғилган Бўрон Холмуродов турмуш ўртоғи, 1960 йилда таваллуд топган Ф. Ғунчиевага пичоқ уриб, жароҳат етказади.
Ф. Ғунчиева касалхонага ётқизилди. Бўрон Холмуродов қўлга олинди.
Изоҳ (0)