Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор туманидан оқиб ўтувчи дарёда икки «аждарҳо» қайиғининг тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна олти киши бедарак йўқолган, деб тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 21 апрель, шанба куни маҳаллий вақт билан 13:40 атрофида юз берган. Ёз байрами («Дуаню» байрами) куни ўтказиладиган «аждарҳо» қайиқлари пойгасига тайёргарлик вақтида икки қайиқ бошқарувни йўқотган.
Тўқнашувдан сўнг 57 киши сувга тушиб кетган, улардан 40 нафарини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган (баъзилар ўзи мустақил равишда соҳилгача сузиб боришга эришган).
Маълум бўлишича, пойга ташкилотчилари ушбу тайёргарлик тадбири ҳақида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ва шошилинч хизматларни олдиндан огоҳлантирмаган бўлган.
Ҳозирги вақтда ташкилотчилардан икки киши ҳибсга олингани айтилмоқда.
Изоҳ (0)