Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Никарагуада ижтимоий таъминот соҳасидаги ислоҳотларга қарши норозилик намойишлари давомида камида 10 киши ҳалок бўлди, 88 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

18 апрель, чоршанба куни бошланган намойишлар мамлакатнинг бир неча шаҳарларини қамраб олган. Қайд этишларича, намойишчилар ижтимоий таъминот ислоҳотига қарши — ҳукумат таклиф қилаётган лойиҳа бўйича иш берувчилар ва меҳнаткашлар ҳисобидан ижтимоий суғурта жамғармаларига ажратмалар миқдори оширилади.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Инфобаэ портали маълумотларига кўра, интернетда полициячилар намойишчиларга қарата ўқ узаётгани ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланаётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлган.

Никарагуа вице-президенти Росарио Мурильо пайшанба ва жума кунлари мамлакатда ўн киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“100 га яқинидан 73 таси янгиланди”. Деҳқонободдаги жин кўприкларнинг нечтаси янгиланганига аниқлик киритилди (видео)
Спорт
Лионель Месси MLS‘га ўтса, лига клублари футболчининг маошини тўлашга ёрдам беришга тайёр
Маҳаллий
Ўзбекистонда февраль ойида 25 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидлари аниқланди