Бугун, 21 апрель куни Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлаётган бизнес-форумда иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация аъзолари Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар берди ЎзА.
Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев, Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ва делегация аъзолари Ўзбекистоннинг биринчи Президенти қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг ўзбек-тожик бизнес-форуми иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғи ҳудудидаги ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ёнида ташкил этилган маданий тадбирда қатнашди.
Дастлаб Самарқанд вилояти ҳокими ҳамда Суғд вилояти раиси ҳайкал пойига гуллар қўйди. Суғдлик ва самарқандлик ижодкорлар икки буюк аллома ижодидан намуналар ўқиди.
Изоҳ (0)