Жорий йилнинг январь февраль ойларида Қозоғистон хорижга 167,3 миллион долларлик буғдой экспорт қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Хусусан, Ўзбекистонга 487 минг, Тожикистонга 127,9 минг, Афғонистонга 99,1 минг, Туркияга 93,3 минг, Хитойга 75,4 минг, Италияга 77,6 минг тонна буғдой етказиб берилган.
Қозоғистон икки ой давомида 452,3 минг тонна унни чет давлатларга чиқарди. Бундан 289 минг тоннасини Афғонистон, 132 минг тоннасини Ўзбекистон харид қилди.
Изоҳ (0)