2018 йилнинг 23—25 апрель кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг 23—24 апрель кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)