Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 18 апрель куни рўй берган оилавий жанжал фожиали якун топди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 23:00 атрофида Мўғол маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган шахс уйидаги можаро туфайли 1978 йилда туғилган хотинини уриб-тепиб, жароҳат етказади.
Аёл 19 апрель куни соғлиғи ёмонлашиб, уйида вафот этди.
ИИВнинг маълум қилишича, икки фарзандини онасиз қолдирган эркак қўлга олинди.
Изоҳ (0)