Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашига Президент совғаси — библиобус топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Китобларни ташиш ва сақлашга мўлжалланган мазкур транспорт воситаси жавонларида 2 мингдан ортиқ китоб жойлаштирилган.
Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Зайниддиновга кўра, библиобус борадиган ҳар бир қишлоқда ёшлар шоир ва ёзувчилар билан учрашади, адабий кечалар ташкил этилади.
Изоҳ (0)