Ўзбекистон ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов масъул ходимлар билан бирга Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Зокиржон Алматов икки кунлик ташриф давомида Самарқанд вилояти ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди.
Жумладан, профилактика инспекторига яратилаётган шарт-шароитлар, вилоят ИИБ томонидан «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ҳамда янги қурилаётган вилоят ИИБ маъмурий биноси билан танишиб, Ёнғин хавсизлиги бошқармаси учун бунёд этилган янги иншоотнинг очилиш маросимида қатнашди.
Зокиржон Алматов ички ишлар органлари олдида турган долзарб масалалар ва вазифалар юзасидан ходимларга ва мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.
«Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари, шаҳар-туман ҳокимлари ва уларнинг ёшлар бўйича ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, имом-хатиблар, ‘Нуроний’ жамғармаси ва Ёшлар иттифоқи раислари, шаҳар-туман фаоллари ҳамда иқтидорли ёшлари билан Самарқанд вилояти ҳокимлигида ҳамда Каттақўрғон шаҳар Мажидий театрида очиқ мулоқот ўтказилди», — дейилади бошқарма ахборотида.
Изоҳ (0)