• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда таълимга давлат бюджетидан катта маблағ ажратилмоқда. Унда нега таълим сифати паст, соҳада муаммолар кўп?

    Ўзбекистонда ҳар йили таълим соҳасига давлат бюджети маблағининг 35 фоизга яқин қисми йўналтирилади. Таълим ва тиббиёт муассасалари бўйича ташкил этилган мақсадли жамғарма маблағларини ҳам инобатга олса, бу кўрсаткич янада ортади. Хўш, бу кўпми ёки оз, ундан қандай самарали фойдаланиш мумкин, бошқа давлатларда аҳвол қандай? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров бу борадаги фикрларини «Дарё» билан ўртоқлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўрганишлардан маълум бўлдики, кўплаб ривожланган давлатларда таълим соҳасига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағнинг улуши биздаги кўрсаткичдан бир неча, ҳатто ўн баробарга яқин фоизга камроқ улушни ташкил этади. Бироқ, ушбу давлатларда таълим сифати биздагидан анча юқори ҳамда муаммолари ҳам камроқ.

    Ўзбекистон таълим соҳасига ажратаётган бюджет маблағлари улуши юқорилиги бўйича биринчи ўнталикда турса, у ҳолда нима учун бизда таълим сифати юқори эмас, нима учун таълим тизимида муаммолар кўп деган мантиқий савол туғилади.

    Гап шундаки, сўнги 65 йил давомида Ўзбекистон аҳолисининг сони 4,5 баробарга кўпайган (аксарият Европа давлатлари аҳолиси эса бу даврда атиги 20-40 фоизга ошган холос, айрим давлатлар аҳолисининг сони умуман ўзгармаган ҳам). Иккинчидан, мажбурий бепул таълим билан қамраб олинган талаба-ўқувчиларнинг жами аҳоли сонига нисбатан улуши ривожланган давлатларда 7-10 фоизни ташкил этгани ҳолда, бизда 21-22 фоизни ташкил этади (масалан, Россияда 2016 йилдаги ўқувчиларнинг жами аҳолига нисбатан улуши 10 фоизга яқинни ташкил этди).

    Таълим сифати юқори бўлган давлатларда соҳада хусусий сектор улуши 20-40 фоизни ташкил этса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич атиги 0,3 фоиздан иборат! Бундан ташқари, мактаб автобуслари каби хизматларнинг умуман йўқлиги мактабларга ўқувчиларнинг, айниқса ноқулай об-ҳаво шароитларида қатнашларида қийинчиликлар туғдирмоқда. Мингдан ортиқ мактаблар жами 100-180 нафар ўқувчи ўқиётгани ҳолда фаолият олиб боришга мажбур.

    Бундай мактабларнинг битта синфида ўртача 8 дан 20 нафаргача ўқувчи ўқигани ҳолда асосан марказларга яқин мактабларда эса битта синфда ҳатто 48-50 нафаргача ўқувчилар таълим олмоқда. Икки сменали мактаблардаги дарс машғулотларининг кечки соат 19:00 га яқин тугаётганлиги эса, айниқса, ўқувчилар учун қатор нуқулайликлар туғдирмоқда.

    Кўпгина ривожланган давлатларда таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини ташкил этишда сарфланаётган маблағларининг иқтисодий самарадорлигига эришишга ҳаракат қилинади. Жумладан, ўқув йилининг бошланиши ва таътил кунлари таълим мақсадидан, ташкилий масалалар ҳамда иқлим шароитидан келиб чиқиб белгиланади. Худди шу қоидалар ўқув соатларининг давомийлигига ҳам таъсир қилади. Шунингдек, бу давлатларда ота-оналар бадали ҳисобига мактаб автобусларининг жорий этилганлиги ўқувчиларга қулайлик яратиш билан бирга, мактабларнинг кам сондаги ўқувчилар билан фаолият олиб боришини олдини олишга ҳам хизмат қилган.

    Таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни фақат давлат бюджет маблағлари улушининг ошириш ҳисобига ҳал этиш бошқа муҳим ижтимоий соҳаларга ажратилаётган маблағ улушларининг камайишига олиб келади. Бу эса бошқа соҳаларда яна янги муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шунинг учун энг тўғри йўл таълим соҳасига йўналтирилаётган маблағларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, бунда ички имкониятлар, мавжуд шарт-шароитлардан имкон қадар тўғри ва самарали фойдаланиш, соҳадаги хусусий секторнинг муваффақиятли фаолиятини таъминлаш зарур.

    Бундан ташқари, хорижий тажрибадан фойдаланиш, таълим олувчиларга транспорт тизимини зарур аҳоли вакиллари учун бепул асосда фаолият кўрсатиш шарти билан йўлга қўйиш ҳам миллиардлаб маблағларни тежалиши ҳамда янги иш ўринлари пайдо бўлишига олиб келади.

    Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилаётган ҳамда ижтимоий тармоқларда, жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган таълим тизимига оид, жумладан, ўқув йили бошланиши ва тугаши, таътил муддатларининг, дарс машғулотларининг давомийлигини ўзгартиришбўйича тайёрланган таклифлар юқоридаги каби мулоҳазалардан келиб чиқиб тайёрланган.

    Республикадаги 5,5 миллионга яқин ўқувчининг 2,5 миллионга яқини бошланғич синфларда, жумладан, 1-синфда 630 мингдан зиёд ўқувчи ўқимоқда. Уларнинг ярми қишлоқ ҳудудларига тўғри келади. Кўплаб қишлоқ ҳудудларидаги ички йўлларнинг ҳолати мутлақо талабга жавоб бермайди, транспорт хизмати ҳам яхши йўлга қўйилмаган. Асосан кўмир билан иситишга мослашган қишлоқ мактабларига берилаётган кўмир сифати ва миқдори ҳам биноларнинг талаб даражасида иситилишига йўл бермайди.

    Ана шундай ички йўллардан 2-3 километр масофадан яхши иситилмаган (синф хонасидаги ҳарорат 10 даражадан ҳам паст бўлган ҳолатларни ҳам учратганман) мактабларга қиш мавсумида миллионлаб бошланғич синф ўқувчилари пиёда қатнаб ўқимоқда.

    Агар бир йилда атиги 2,5-4 фоиз ички йўллар таъмирланиб қурилаётганлиги, қишлоқ ҳудудларида ҳам сифатли транспорт хизматини ташкил этиш ҳамда минглаб мактабларни талаб даражасида иситилиши, ёритилиши учун, айнан юқумли касалликлар кўп тарқаладиган қишки мавсумда ўқувчиларининг саломатлигини сақлаш, тиклаш учун триллионлаб сўм маблағ ҳамда бир неча йил талаб этилади.

    Умуман, таълим соҳасида катта маблағлар талаб этиладиган кўплаб муаммоларнинг мавжудлигидан, шунингдек, қиш мавсумида, исиқлик ва электр энергиясига бўлган эҳтиёж, талаб ҳар доим юқори бўлишидан ҳамда тежаладиган 20-30 миллиард сўм маблағлардан таълим соҳасидаги бошқа долзарб масалаларни ҳал этишда фойдаланишни назарда тутиб, ушбу таклифлар тайёрланган.

    Қайд этиш жоизки, таълим сифати, мактабларнинг моддий-техника базасини яхшилаш, ўқитувчиларнинг фаолияти самардорлигини ошириш ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқе-мақомини кучайтириш, таълим тизимидаги ноқонуний ҳолатларни олдини олиш ва уларга барҳам бериш, ота-оналарнинг таълим жараёнидаги иштироки ва масъулиятини кучайтириш каби бир қатор масалаларга оид 20 га яқин таклиф ишлаб чиқилмоқда.

    21.04.2018, 11:01   Изоҳ (0)   29406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилади

    21.04.2018, 10:32

    Қуръон мусобақасининг республика босқичи Тошкент шаҳри ва вилоятларда онлайн тарзда намойиш этилади

    21.04.2018, 10:18

    Тошкентнинг талабалар шаҳарчасида қандай муаммолар бор?

    20.04.2018, 23:45

    Тошкентда Ўзбекистон—Қозоғистон қўшма демаркация комиссияси музокаралари бўлиб ўтди

    20.04.2018, 23:33

    Ўзбекистонда 21 апрель куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    20.04.2018, 23:20

    «Дарё» суриштируви: Риштонда 1000 дан ортиқ хонадон эгалари ариқ сувини ичишга мажбур бўлмоқда

    20.04.2018, 23:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.