«Самарқанд—Тошкент» йўлининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтган қисмида 18 апрель куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир бола ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи 35 ёшли ҳайдовчи Mercedes Бенз автомобилини «Самарқанд—Тошкент» йўналиши бўйлаб бошқараётиб, Булунғур тумани Улуғбек маҳалласида 11 ёшли болани уриб юборган.
«Бола олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
Изоҳ (0)