Россия Федерал қўриқлов хизмати сотувга қўйилган Mercedes-Benz автомобилидан давлат раҳбари Владимир Путинни олиб юришда фойдаланилгани ҳақидаги маълумотни инкор этди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ушбу машина муайян масофани босиб ўтганидан кейин балансдан чиқарилиб, сотиш учун берилган эди. Бу автомобиль давлат раҳбарига хизмат кўрсатишда ишлатилмаган», — дейишди Федерал қўриқлов хизматида.
Аввалроқ «Auto.ru» порталига 2003 йилда чиқарилган Mercedes-Benz Pullman W220 S600 зирҳли автомобили сотилиши ҳақида эълон жойланган, ундан гўёки, Росия президенти Владимир Путин фойдаланганлиги айтилган эди.
Изоҳ (0)