Туркия Миллат Мажлиси 24 июнь куни навбатдан ташқари президент ва парламент сайловларининг ўтказилишини маъқуллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тегишли қонун лойиҳасини 450 парламентарийдан 386 нафари қўллаб-қувватлади.
Олдинроқ Ражаб Тоййиб Эрдўғон муддатдан илгари президентлик сайлови уюштириш мамлакатни имкон қадар тезроқ президентлик бошқаруви тизимига ўтказиш учун зарурлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)