Жазоирдан келган аёл француз миллатли инсонга турмушга чиққани сабаб Франция фуқаролигини олиш учун ҳужжат топширди. Бироқ у мажбурий-расмий маросим вақтида маҳаллий амалдорнинг қўлини сиқишдан бош тортган. Ушбу ҳолатни у диний эътиқодлари бунга йўл қўймаслиги билан изоҳлаган, деб хабар беради The Local.
Бунга жавобан ҳукумат «ушбу аёл француз жамиятига мослашиб кета олмайди» дея унинг ҳужжатларини расмийлаштиришдан бош тортди.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат 2016 йилнинг ёзида содир бўлган. Шундан сўнг алжирлик аёлнинг турмуш ўртоғи ишни қайтадан кўриб чиқишни сўраган, аммо жорий йилнинг апрель ойида унинг илтимосномасига рад жавоби келган. Амалдорлар буни «масъулиятли ва рамзий онда ассимиляцияга қодир эмаслигини кўрсатди» дея тушунтириш берган.
Қонунга кўра, француз фуқаролигини фақатгина у тақдим этилган расмий маросим ўтганидан сўнг қабул қилиш мумкин. Тадбир давомида номзод миллий қадриятларга бўлган ҳурматини намоён этиши керак.
Изоҳ (0)