Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятининг Ашт туманида икки янги чегара заставаси ишга туширилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Меҳробод» заставасини қуриш ва жиҳозлашга «Барқи тожик» давлат энергетика холдинги ажратган 18 миллион сомони сарфланди.
«Панук» заставасига Сўғд вилояти бюджетидан 5,4 миллион сомони ажратилди.
Ўзбек-тожик чегарасидаги замонавий заставалар ўқув синфлари, кутубхоналар, казармалар, ювиниш ва дам олиш хоналарига эга бўлди.
Изоҳ (0)