Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳасини амалга оширишда харажатлар сметадан ошиб кетмади. Бу ҳақда «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперов маълум қилди, дея хабар беради Spot.
«Кон 1966 йилда очилган, бироқ шу йиллар мобайнида ҳеч ким техник ва технологик жиҳатдан унга яқинлаша олмаганди. Лойиҳа 18 ой мобайнида қуриб битказилгани ва харажатлар сметадан бирор долларга ошиб кетмаганини катта натижа деб ҳисоблаш мумкин», — деди Алекперов.
Изоҳ (0)