Россиянинг Тула вилояти, Шекинск туманида Ўзбекистоннинг 35 ёшли фуқароси ҳамюртини ўлдиргани учун жазога ҳукм қилинди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Вилоят прокуратураси матбуот хизматига кўра, Баҳодир Сатимов ва унинг 49 яшар ватандоши К. Тёплое посёлкасидаги ижара квартирада ичкилик устида жанжаллашиб қолади.
Можаро асносида Сатимов шеригининг бошига мушт билан уради, сўнг полимер боғич билан бўғиб ўлдиради.
Суд қарори билан Баҳодир Сатимов 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланди.
Изоҳ (0)