20 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда паспортлар ўрнига ID-карталар тизими 1 ноябргача синов режимида жорий қилинади. 1 июлгача лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача эса унинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.
2. Ўзбекистонда автомобиль рақамлари халқаро рақамларга алмаштирилади, барча қоғоз ҳужжатлар эса бекор қилинади. 1 ноябргача лойиҳа Тошкентда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан синов режимида ишга туширилади.
3. «Порахўрлар паради»: Қашқадарёда халқ таълими бўлими мудири пора билан қўлга тушди, Самарқандда эса туғуруқхоналардаги шифокорлар пора олаётган вақти ушланди.
4. GM Uzbekistan автомобиль етказиб беришни тезлаштиришни ваъда қилаётганларга ишонмасликка чақирди. «Автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар фақат рўйхатга олинган расмий мурожатлар (аризалар) асосида автоматик тарзда яратиладиган ягона электрон навбат бўйича амалга оширилади».
5. Қашқадарёдаги портлаш ва ёнғин сабаби аниқланди: нобакор ўғил онаси ва синглисини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборган.
Изоҳ (0)