Пентагон вакили Сурияда АҚШ қўллаб-қувватловчи қуролланган мухолифатчилар 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактлар билан алоқадор кишини қўлга олганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади «РБК».
Аввалроқ экстремистнинг қўлга олинганлиги ҳақида курд командирига таяниб, Ал-Арабия хабар берган эди.
«Асли келиб чиқиши суриялик бўлган Германия фуқароси Муҳаммад Ҳайдар Заммар бир ойдан кўпроқ вақт аввал Сурия Демократик кучлари томонидан ИШИДга қарши операция давомида қўлга олинганлигини тасдиқлаймиз», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, қолган тафсилотлар мухолифат вакилларидан олинади.
11 сентябрь теракти вазиятларини ўрганиш бўйича конгресс комиссияси ҳисоботида Заммар 2001 йилнинг 11 сентябрида самолётларни эгаллаган террорчиларга маблағ ўтказишда айбланаётган Рамзи Биналшибга таъсир кўрсатганлиги маълум қилинади.
Изоҳ (0)