КХДР Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз шарти сифатида Жанубий Кореядан америкалик ҳарбийларнинг чиқариб кетилишини талаб қилмайди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Ҳозир ярим орол жанубига қарийб 28 минг нафар америкалик аскарлар жойлаштирилган. Мун таъкидлашича, америкалик ҳарбийларнинг Жанубий Кореядан чиқариб кетилиши ҳақидаги ҳар қандай талаб АҚШ учун номақбул бўларди.
27 апрелга Шимолий ва Жанубий Кореялар етакчилари — Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Иннинг қуролсизлантирилган ҳудуддаги учрашуви режалаштирилган. КХДР етакчиси ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашувига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда, у май охири — июнь бошида бўлиб ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)