Рауль Кастро Давлат кенгаши ва Куба вазирлар кенгаши раиси лавозимини тарк этган Куба парламентининг тарихий сессияси 19 апрель куни Гаванада якун топди, деб ёзади «РИА Новости».
Бир неча ўнйиллик давомида илк бор Куба давлати раҳбари лавозимини Кастро фамилиясига эга бўлмаган одам эгаллади — эндиликда Давлат кенгашига Мигель Диас-Канель бошчилик қилади. Аввал у Давлат кенгаши раисининг биринчи ўринбосари эди.
Бироқ мамлакат янги раҳбари баёнотига кўра, етакчининг ўзгариши Куба йўналишининг ўзгаришини англатмайди. Диас-Канель ўзининг биринчи чиқишидаёқ Куба капитализмга қайтмаслигини маълум қилди.
Бунда у иқтисодий моделни янгилашни давом эттириш ва ўзгармас ташқи сиёсатни сақлаб қолишга сўз берди.
Изоҳ (0)