• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бобомурод Абдулланинг адвокати сунъий далиллар яратилаётганини маълум қилди

    16—18 апрель кунлари Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ҳамда Равшан Салаевларга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz».

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров ўз ҳимояси остидаги шахсга нисбатан далиллар сунъий равишда яратилгани ҳамда ҳужжатлар сохталаштирилаётганини маълум қилган бўлса, давлат айбловчиси эса тергов бошлангач «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайтидаги мақолалар таҳрирланганини билдирди.

    Сергей Майоровнинг таъкидлашича, иш материаллари ва суд терговида олинган кўрсатма ҳамда далиллар билан танишиш вақтида уларни сунъий яратиш ва сохталаштириш фактлари аниқланган.

    Илтимоснома №1

    Ҳимоячининг таъкидлашича, тергов органи иш материалларига МХХнинг (ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати) тезкор ходими Темур Ёқубов томонидан тайёрланган ва имзо чекилган сохта ҳужжатлар тиркаб қўйилган. Гап 2017 йилнинг 28 сентябрида «Усмон Ҳақназаров» исми ёдга олинган интернет-мақолаларни кўздан кечирилганлиги борасидаги протокол ҳақида кетмоқда.

    Сергей Майоровнинг сўзларига кўра, протоколда келтирилган тўққизта интернет-мақола 28 сентябрдан сўнг пайдо бўлган. Улар 29 сентябрдан 18 октябрга қадар эълон қилинган. Сўнгги мақолага «Бизнинг жамиятда Ҳақназаров бўлиш — жиноят эмас, балки шарафдир» сарлавҳаси қўйилган. Адвокат 28 сентябрдаги протокол камида 19 октябрдан кейин тузилган дея ҳисобламоқда.

    «Бу шуни кўрсатадики, гувоҳ Т.Ёқубов ҳамда мутахассис К.Сайдалиев судда ёлғон кўрсатма берган. Таъкидлаш лозимки, К.Сайдалиев икки марта ёлғон кўрсатма бермоқда: биринчи марта 2017 йил 15 октябрь санаси қўйилган кўрсатмада, иккинчи марта — 2018 йилнинг 11 апрель куни бўлиб ўтган судда», — дея таъкидлайди Сергей Майоров.

    Шунингдек, айбланувчи томоннинг таъкидлашича, тергов органи мазкур иш материалларига яна бир «сохта ҳужжатни» қўшиб қўйган: К.Сайдалиев гувоҳ сифатида тергов қилинган протокол. Сайдалиев унда интернет-мақолаларни кўриш ва кўчириб олиш 14 октябрь куни интернет-кафеда бўлиб ўтганини маълум қилган.

    Ҳимоячи тарафнинг айтишича, 11 апрелдаги суд мажлисининг котиби гувоҳ Т.Ёқубов ҳамда К.Сайдалиевнинг кўрсатмаларини протоколга киритган. Ундан гувоҳлар биргаликда 28 сентябрь куни тўққизта мақолани (адвокат таъкидлаганидек, 28 сентябрдан сўнг пайдо бўлган) кўриб чиққанликлари келтириб ўтилган.

    Сайдалиевнинг шахсий кўрсатмасига кўра, ҳар бир мақолани кўриб чиқиш ва ундан нусха кўчириш учун тахминан 10 дақиқа сарфланган. Шундан келиб чиқиладиган бўлса, 142 та интернет-мақолани кўриб чиқиш ва улардан нусха кўчириш учун 1400 дақиқа ёки 23 соат керак бўлади. Иш тушликка яқин бошлангани ҳисобга олинадиган бўлса, у протоколда кўрсатилганидек 11:30 да якунланган бўлиши мумкин эмас, дея таъкидлайди адвокат.

    Адвокат 16 апрель куни Ёқубов ва Сайдалиев томонидан имзоланган 28 сентябрдаги текширув протоколини, шунингдек, Сайдалиэвнинг 15 октябрда сўроқ қилингани ҳақидаги протоколини иш юзасидан сохта далилларни келтириб чиқарган дея ҳисоблаш ва уларни ишончсиз ҳамда нотўғри дея баҳолаш бўйича илтимоснома тақдим этган.

    Ҳимоячи Ёқубов ва Сайдалиевни гувоҳ сифатида қайтадан сўроқ қилишни, 28 сентябрдаги протоколни имзолаганларни сўроқ учун судга чақиришни, шунингдек, ДХХга Т.Ёқубовга нисбатан хизмат текшируви ўтказишни топширишни сўрамоқда.

    Шунингдек, илтимосномада келтирилишича, иш материалларига тергов органи томонидан сохта ҳужжат тиркаб қўйилган — терговчи А.Веселёвнинг мутахассис Сайдалиев иштирокида 14 октябрь куни тузган текширув протоколи. Мазкур протоколда 142 та мақола ҳақида сўз боради, жумладан, улардан бирининг санаси 18 октябрь қилиб кўрсатилган.

    Илтимоснома №2

    Сегей Майоров 14 октябрдаги протоколнинг сохталигини асословчи фактларни келтириб ўтди. 18 октябрдаги мақолалар рўйхатидан келиб чиқадиган бўлсак, «К.Сайдалиев дастлаб 15 октябрь куни терговчига, шундан сўнг 11 апрель куни судда ёлғон кўрсатма берган», «терговчи А.Веселёв эса жиноят иши бўйча сохта далил тайёрлаган».

    «Бу шуни англатадики, терговчининг 16 октябрь, 19 октябрь ҳамда 30 октябрдаги қарорига кўра Руспублика суд экспертиза Марказига теширув учун тақдим этилган учта иш — қаердан келиб чиққани номаълум. Бу эса экспертларнинг 11, 18 ва 29 декабрдаги хулосалари мазкур иш бўйича исбот бўла олмаслигини англатади, аниқроқ айтадиган бўлсак — ишончсиз, сохта ва табиийки ишонарсиз далил», — дея қўшимча қилади ҳимоячи.

    Адвокат 16 апрелдаги иккинчи илтимосномада Веселёв ва Сайдалиевни 14 октябрдаги текширув протоколини тузиш юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилишни, протоколга имзо чеккан гувоҳларни судга чақиришни, шунингдек, ДХХга терговчи Веселёв томонидан ўз мажбуриятлари доирасида протокол расмийлаштирганига аниқлик киритиш мақсадида хизмат текширувини ўтказишни топширишни сўради.

    Адвокат суд мажлисида мутахассисларни «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайтига киришга, дастлаб экспертларга тақдим этилган мақолаларни кўчириб олиб, суд қайтадан уч турдаги суд-филологик, суд-полито-лингвистик ва суд-филологик экспертизасидан ўтказилишни сўради.

    Сергей Майоров терговчиларнинг 16, 19 ва 30 октябрь кунлари суд экспертизаларини тайинлаш тўғрисида «ёлғон маълумот бериш ва келиб чиқиш манбаси бўлмаган интернет мақолаларини таклиф қилиш» каби қарорларини тан олмасликни сўради.

    Ҳимоя томони терговчиларнинг «Усмон Ҳақназаров» исми ёдга олинган мақолалар ёзилган магнит ташувчи борасидаги қарорларини тан олмасликни талаб қилди, чунки у «ҳужжат ишончсиз ва тасдиқланмаган далиллар асосланган».

    Адвокат экспертлар О.Питиримов ва Н.Солиевни қайтадан сўроқ қилишни сўради, бундан мақсад текширув предмети бўлиб нима сабабдан 18 октябрдаги мақола хизмат қилганини, ваҳолангки терговчининг қарорида 16 октябрь санаси кўрсатилганига аниқлик киритиш. Шунингдек, мақолаларда ҳукуматни эгаллаш ва конституцион тузумга тажовуз қилишни тасдиқловчи аниқ жумлаларни мавжуд ёки йўқлигини аниқлаш лозимлиги сўралди.

    Адвокат эксперт Н.Тўлаганов ҳам қайтадан сўроқ қилинишини сўради.

    Суд ажрими

    Суд Ёқубов ва Сайдалиевни гувоҳ сифатида қайтадан сўроқ қилиш ва 28 сентябрдаги протоколга имзо чеккан гувоҳларни судга чақириш борасидаги илтимосномани қондирди.

    Шунингдек, 14 октябрдаги текширув протоколига имзо чекканлар ҳам судга гувоҳ сифатида чақирилади. Бундан ташқари ДХХдан терговчининг 19 октябрдаги суд экспертизаси борасидаги қарорини тақдим этиш ҳам талаб қилинади.

    Суд суд мажлиси давомида жалб этилган мутахассисларга «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайтига киришга ва экспертиза учун у ердаги мақолаларни қайтадан кўчириб олишга рухсат берди.

    Мақолаларнинг таҳрирланиши

    18 апрелдаги суд мажлисига Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Ахборот технологиялар марказининг ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиги таклиф этилди. У 142 та мақолани адвокатлар ва судланувчилар иштирокида кўриш учун қайтадан кўчириб олди.

    Жараён бошланишидан олдин прокурор Бобомурод Абдуллаевдан «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида ёзган мақолалари рўйхатини тақдим этишни сўраганини, бироқ ҳамон бу иш амалга оширилмаганини маълум қилди. Давлат айбловчиси Абдуллаев суд жараёнини чўзишга атай уринаётгани ва бу орқали «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайти маъмурларига мақолаларнинг мазмунини ўзгаритиш учун вақт яратиб бераётганини таъкидлаб ўтди.

    Прокурор мисол сифатида «Сурия дарслари ва ‘тинчликсеварларга’ жавоблар» мақоласини келтириб ўтди, мазкур мақолага ўзгартириш киритилган ва айрим жумлалари ўчириб ташланган. Хусусан, «Каримовни ҳарбий тўнтарилишига қаршилар» жумласи «Каримовга қарши фаол кураш олиб бораётган мухолифатчилар» дея ўзгартирилган, «ҳарбий» ва «тинчликсевар» сўзлари тегишли равишда «фаол» ва «нофаол»га алмаштирилган. «Тўнтариш» сўзи — «қутулиш» ва «ўзгартириш», «қуролли ҳаракат» жумласи — «фаол қаршилик»ка, «қуролли кураш» — «бўйсунмаслик»ка ва ҳоказо ўзгартирилган.

    Бобомурод Абдуллаев мақолаларнинг таҳрирланишига ўзининг алоқаси йўқлигини маълум қилди, чунки тергов бошланганидан буён у изоляторда. Аввалроқ, эса судланувчи ушбу мақолани ва яна бир нечта мақолани ўзи ёзмаганини айтганди. Давлат айбловчиси ўзгартиришларни судланувчининг ҳамтовоқлари амалга оширганини сўзлади.

    Ҳимоя прокурор томонидан матнларнинг тўғирланиши борасидаги далиллий ҳужжатларни жиноят иши материалларига қўшилишига қарши чиқди. Суд ҳозирча мазкур масала юзасидан якуний қарорни қабул қилмади.

    Прокурорнинг баёнотидан сўнг, томонлар «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси қўйилган барча мақолаларни кўриб чиқишга киришди. Абдуллаев ўзи муаллифлик қилган мақолаларга аниқлик киритди.

    Мақолаларни кўриб чиқиш вақтида прокурорнинг танбеҳи тасдиқланди, шундан сўнг мутахассислар махсус сайт ёрдамида мақолаларнинг интернетдаги архив нусхалари кўчириб олди, улар жиноят иши материлларида келтирилган мақолалар матнига тўлиқ мос келган.

    Сергей Майоров яна бир илтимоснома билан чиқиб, «Ўрим» лойиҳасининг электрон варианти жойлашган магнит ташувчилар тақдим этилишини сўради. Бундан мақсад мазкур файл қачон пайдо бўлганини, қаерга кўчирилганини, ўзгартириш киритилганми ёки йўқ ва ҳокоза тафсилотларга ойдинлик киритиш.

    Жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 23 апрель куни бўлиб ўтади.

    Мавзуга доир: «У ўзи келган эди»… Бобомурод Абдулла иши бўйича терговчилар ёпиқ режимда кўрсатма берди

    20.04.2018, 11:53   Изоҳ (0)   22798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда тоғасини 50 минг долларга туширган жиян қўлга олинди

    20.04.2018, 11:41

    Ўзбекистон ТИВ делегацияси «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форуми мажлисида иштирок этди

    20.04.2018, 11:30

    Ўзбекистонда муқобил энергияга тўлиқ ўтган уйлар эгаларига солиқ имтиёзлари берилади

    20.04.2018, 10:44

    Ўзбекистонда ҳукумат учун алоҳида мобил алоқа тизими яратилади

    20.04.2018, 10:31

    Тошкентда паспортлар ўрнига ID-карталар тизими 1 ноябргача синов режимида жорий қилинади

    20.04.2018, 10:24

    Ўзбекистонда автомобиль рақамлари халқаро рақамларга алмаштирилади, барча қоғоз ҳужжатлар эса бекор қилинади

    20.04.2018, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.