19 апрель куни Ўзбекистон ТИВ делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган «Осиё юраги – Истанбул жараёни» форумининг Юқори мансабдор шахслари мажлисида иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Учрашув доирасида форумнинг 2017—2018 йиллардаги фаолияти натижалари ва кейинги йил учун асосий йўналишлари муҳокама қилинди, хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги ҳолатни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида иштирокчи давлатлар ўртасида ишонч чораларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Форумда Ўзбекистон томони бошқа делегациялар диққатини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция (2018 йил 26—27 март, Тошкент шаҳри) давомида эълон қилган ташаббуслари ва Тошкент декларациясининг асосий қоидаларига қаратди ҳамда бошқа иширокчилар билан уларни амалий тадбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)