Ўзбекистонда тўлиқ муқобил энергияга ўтган уйларнинг эгаларига солиқ имтиёзлари тақдим этилади, деб ёзади Spot. Бу Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Солиқ кодексининг 275 ва 290-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, уларга кўра, турар жойларда амалдаги энергия манбалари тармоғидан бутунлай узилган ҳолда, муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи уйлар эгалари муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб уч йилга жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади.
Ушбу имтиёзларга эга бўлиш учун энергия таъминоти ташкилотлари томонидан бериладиган маълумотномани тақдим этиш керак.
Солиқ имтиёзлари 19 апрелдан амал қилишни бошлади.
Изоҳ (0)