Жиззахнинг Бахмал туманида қор ёғди. Бунга оид фотолар Facebook’даги «Боғдорчилик илми» гуруҳида жойлаштирилган.
Фойдаланувчилар ушбу лавҳаларга фаол муносабат билдирган. Улардан бири «Энди экинлар нима бўлади» дея хавотир олган бўлса, яна бири «Ҳеч қандай зиён етмайди. Музлатишга кучи етмайди ҳозирги қорни» деб тасалли берган.
Фахриддин Қодирович деган фойдаланувчи Қўқондан мавзуга оид фото юборган.
Шуҳрат Салимов эса қуйидагича маслаҳат берган: «Кечаси совуқ бўлиши мумкин. Агар совуқ 0 даража атрофида бўлса, иложи борича дарахтларни қоқиб-силкиб, қорни тушириб, сув тараб, ҳар 20 метрга (ўт-хашак, гўнг, опилка ва ҳоказо) тутатиб чиқиш керак, шунда ҳосилни сақлаб қолиш мумкин».
Изоҳ (0)