Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги хонадонлардан бирида 16 апрель куни босқинчилик ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 06:00 атрофида номаълум шахс 1980 йилда туғилган М.Жабборованинг уйига очиқ қолган дераза орқали киради. Аёлга пичоқ билан жароҳат етказиб, қулоғидаги зираги ва 2 та мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чимбой маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ф.Ниёзов содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)