Тошкентда Dodo Pizza асосчиси Фёдор Овчинниковнинг бепул маърузаси ташкиллаштирилади. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар бермоқда.
«Нолдан миллиардгача: Россиядаги биринчи рақамли пиццахоналар тармоғи қандай ташкил этилган?» мавзусидаги очиқ маъруза Restorica Group холдинги ва Alpha Education бизнес мактаби томонидан ташкил этилмоқда.
Маъруза 6 май куни ўтказилади. Унда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Рўйхатдан ўтган 60 кишига Фёдор Овчинниковнинг маърузасида иштирок этиш учун таклифнома жўнатилади.
Dodo Pizza Россия ва МДҲ мамлакатларида оммалашган. Унинг асосий ўзига хослиги Dodo IS ахборот тизими бўлиб, ушбу тизим тармоқ иш фаолиятини тўлиқ автоматлаштириш имконини беради.
Изоҳ (0)