Ўзбекистон Республикаси ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг қуйи хизматлари томонидан аҳолини биометрик паспортлар билан таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
«Нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этиши ва биометрик паспорт олиши мумкин. Ҳозирги кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб кела олмайдиган фуқаролар учун мобил қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти мавжуд», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаш, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)