АҚШнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» («Грин кард» виза лотереяси) дастури қоидалари барча такрорий аризаларнинг дисквалификация қилинишини талаб этади. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантирди.
Элчихонага кўра, агар иштирокчи дастур ғолиби сифатида сараланган бўлса ва номига шу йилги «Грин кард» учун бирдан ортиқ ариза топширилгани аниқланса, дастурдан дисквалификация қилинади.
Келажакда яна дастурда қатнашиш ҳуқуқи сақланиб қолади, бироқ номидан фақат битта ариза топширилганига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Ҳар доимгидек, эр-хотинларнинг ҳар бири ўз номидан алоҳида ариза топшириши мумкин. Аризанинг тегишли пунктида турмуш ўртоғига оид маълумотлар киритилиши шарт.
Изоҳ (0)