Россиялик ҳарбийлар Суриянинг Дума шаҳрида жангариларга тегишли кимёвий қурол ишлаб чиқариш лабораториясини топди. Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари вакили Александр Родионов «Россия 24» эфирида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Унинг сўзларига қараганда, Кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция томонидан назорат қилинувчи моддалар омбори ҳам топилган. Улар орасидан шаҳардаги кимёвий ҳужум ҳақидаги хабарлардан сўнг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган суратларда акс этганга ўхшаш хлорли баллон ҳам топилган.
«Олтингугуртли ва азотли иприт олиш учун зарур бўлган тиодигликоль, диэтаноламин каби моддалар топилган… Мазкур лаборатория қуролланган ноқонуний тузилмалар томонидан заҳарловчи моддалар ишлаб чиқариш учун фойдаланилган деган хулосага келиш мумкин», — дейди Родионов.
Изоҳ (0)