Аввал маълум қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилишда маҳаллий ҳокимлик вакиллари ёнини олгани учун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов жиддий огоҳлантирилди.
«Сиз маҳаллий ҳокимларга адвокат бўлманг, ўз ходимларингизни ҳимоя қилинг. Агар маҳаллий ҳокимлар билан муносабатларингиз бузилишидан қўрқсангиз, чора кўрамиз», — деди А.Арипов.
Йиғилишда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳам сўзга чиқди.
«Бошида янги тизимга мослашиш бизга қийин кечди. Энди ҳаммасини тўғри йўлга қўймоқдамиз. Каттақўрғон туманида мактаб ўқитувчиси билан юз берган бахтсиз ҳодисада ҳеч ким ёзма топшириқ бермаган. Аммо биз бунинг тагига етдик. Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мудири ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш борасида оғзаки топшириқ берганини тан олди. Биз унга нисбатан тегишли чора кўрдик», — таъкидлади Улуғбек Иноятов.
Изоҳ (0)