Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 16 апрель куни ёш аёлнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 02:15 атрофида Абулғози Баходирхон кўчаси, 214-уйда яшовчи, 1975 йилда туғилган Б.Салаевнинг уйида меҳмонда бўлган таниши, 1985 йилда туғилган М.Ахмедова шу уйнинг 5-қаватида жойлашган балкондан пастга тушиб кетган.
Аёл маст ҳолда бўлгани билдирилмоқда.
М.Ахмедова олинган жароҳатлар оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)