Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Amazon, Cisco, IBM, Microsoft ва Google каби йирик компаниялар Ўзбекистонга эътибор қаратаётганлигини маълум қилди, деб ёзади «Spot».
«Улар учун мамлакат ўсишнинг потенциал нуқтаси ҳисобланади, чунки МДҲ ҳудудида уларга бизнес юритиш харажатларини қисқартириш имконини берувчи маълумотларни қайта ишлаш маркази йўқ. Ўзбекистон минтақада IT-технологиялар марказига айланишига эришишимиз лозим», — дея таъкидлади вазир.
Аввалроқ Тошкентдаги Инҳа университети ва Google IT-мутахассисларни биргаликда тайёрлашни муҳокама қилаётганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)