Украинанинг Кривой Рог шаҳрида маршрутка, автобус ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тўқнашув тонгги 6 га яқин юз берган. Mazda автомобили маршрутка билан тўқнашиб кетиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Оқибатда автобус билан тўқнашув юз берган.
ЙТҲ юз берган вақтда светофорлар ишламаган. Барча машиналар йўлнинг чап йўналишида ҳаракатланган. Мутахассислар фикрича, улар ўз қаторида ҳаракатланганда, авариянинг олдини олиш мумкин эди.
Изоҳ (0)