Швецияда дунёдаги биринчи электрлаштирилган автомобиль йўли очилди. Тижорий ва енгил электромобиллар йўлда ҳаракатланиш чоғида қувватланиши мумкин. «Корреспондент.net» мазкур янгиликка эътибор қаратди.
Йўл қисми Розерсбергдаги узелни Стокгольм-Арланда аэропортининг юк терминали билан боғлайди. Электрлаштирилган йўлда eRoadArlanda лойиҳаси доирасида яратилган махсус электр юк машиналаридан фойдаланилади.
Йўл қопламасига контакт рельслар ўрнатилган, уларга автомобилнинг аккумуляторига қувват жўнатувчи қурилмалар уланади. Автомобли трассадан чиқиб кетганда, қурилма автоматик тарзда узилади. Электр токи электрокар рельсга уланган вақтдагина берилади.
Изоҳ (0)