Бир ой аввал Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ўз сайтини ишга туширганди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур сайтга пойтахт ҳайдовчилари ўз автомашиналари видеорегистраторлари орқали тасвирга туширилган бошқа ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларини жўнатмоқда.
Видеога муҳрланган тасвир ЙХҲБнинг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда.
Қоидабузарларга бефарқ бўлмаган ҳайдовчилар 36 кун ичида — 5 мартдан 11 апрелга қадар 261 та видеотасвир юборди.
Улар ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчиларни жаримага тортилиши натижасида давлат бюджетига 163 миллион сўм келиб тушди.
Изоҳ (0)