2018 йилда Тошкент автобус парки 80 та катта сиғимга эга MAN A22 CNG паст полли автобусини қабул қилиб олади. Бу ҳақда JV MAN Auto-Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Сиқилган табиий газ (СТГ)да ишловчи бу автобуслар Самарқанддаги JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида йиғилган. Энди MAN A22 CNG автобуслари совутгич билан ҳам таъминланади.
СТГда ишловчи автобусларнинг афзалликлари улар ишлаганда зарарли моддалар худди шундай дизелли моделларга нисбатан анча кам миқдорда ажралишида намоён бўлади.
Янги СТГ-технологияларнинг қўлланилиши анъанавий ёқилғида ишловчи автобусларга қараганда ёқилғини 30-35 фоизга камайтириш имконини беради. Шунингдек, бу автобуслар анча камшовқин саналади.
Изоҳ (0)