Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби бош мураббийи этиб тайинланган Хорхе Жезуш жамоанинг асосий юлдузи — 40 ёшли Криштиану Роналдуга оид фикрларини билдирди.

Португалиялик мутахассис 70 ёшда бўлишига қарамай, ўзининг жисмоний ҳолати Роналдуникига яқинлигини таъкидлаб ўтди:
Роналду — ноёб футболчи. У 40 ёшда ҳам юқори даражада ўйнашда давом этмоқда. Мен ҳам 70 ёшда бўлишимга қарамай, на жисмонан, на руҳан бу ёшни ҳис қилмайман. Футболдан ташқари ҳаётга бўлган қарашларимиз ҳам жуда ўхшаш. Роналду — дунё миқёсидаги шахс. Баъзан Португалияда ҳам биз уни тўғри баҳолай олмаймиз. У футбол доирасидан ташқарига чиққан шахс, — деди Жезуш RTP телеканали берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Про Лигасининг янги мавсуми 21 август куни бошланади. Криштиану Роналду “Ан-Насср” сафида 2023 йил январидан бери тўп сурмоқда. Шу вақт давомида у Риёд клуби таркибида 105 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 93 та гол ва 19 та голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)