• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Инсоннинг хато қилишга ҳақи бор (видео)

    Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 13 апрель куни Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Президент видеоконференс-алоқа орқали Сирдарё вилояти туманлари вакиллари мурожаатлари билан танишди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев — сирдарёлик отахонга: Сизни бу йил оилангиз билан менинг ҳисобимдан Ҳажга жўнатамиз (видео)

    Мурожаатчилардан бири — Сардоба туманида яшаб, меҳнат қилаётган йигит эди. Ўзини Элёр Исомов деб таништирган йигит 2012 йили диний оқимларга алоқадорликда гумон қилиниб, «қора рўйхат»га тушгани, 2017 йили «қора тамға»дан қутилганини айтиб ўтган.

    Ассалому алайкум, муҳтарам Президент! Мен Элёржон Исомов, якка тартибдаги тадбиркорман. Муҳтарам Президент, мен ва менинг оилам сиздан бир умрга миннатдормиз. Миннатдорчилигимизнинг сабаби — 2012 йили дин тўғрисидаги тушунчам саёзлиги сабабли, айрим салбий оқимларга қўшилиб қолган эдим. Мен бундан мингдан-минг пушаймонман. Сизнинг қарорингиз ва ташаббусингиз билан 2017 йили менга қўйилган қора тамғадан буткул озод бўлдим. Менга берилган бундай имкониятлардан мазмунли фойдаланиш мақсадида тадбиркорликни йўлга қўйиб, давлатдан 50 миллион сўм кредит олиб, ўз уйимда эшик-ром ва уй-рўзғор буюмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдим ҳамда икки кишини иш билан таъминладим. Келажакда бу билан чекланиб қолмай, фаолиятимни янада кенгайтириб, элимизга, юртимизга хизмат қилишга мана шу минбардан туриб сизга ваъда бераман.

    Сардобалик якка тартибдаги тадбиркор

    Сардобалик тадбиркорнинг фикрлари билан танишган Президент унинг учун Ўзбекистон ҳар бир фуқароси тенг экан, ўз навбатида, ҳар ким хато қилишга ҳақли эканини таъкидлаб ўтди.
    Мен сизнинг мана шу кўзингизни, мана шундай туришингизни кўриб, ўзим бутун вужудимдан айтмоқчиман — биласизларми, Ўзбекистоннинг барча фуқароси мен учун теппа-тенг. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси эртанги кунга ишониб яшашга ҳақли. Яна бир бор такрор айтаман — инсоннинг хато қилишга ҳақи бор. Лекин шу хато қилганни давлат ўз вақтида тўғри йўлга қайтариши ҳам қарз, ҳам фарз. Гапларингиздан миннатдорман. Худо хоҳласа, уч-тўрт йил ўтиб, сиз шундай бир намунавий инсон бўласизки, атрофдаги бутун ўртоқларингиз, дўстларингиз, бир вақтлари сиз билан кўришишга қўрқиб юрган одамлар ҳавас қилади. Мен мана шу кунларга етишни орзу қиламан. Соғ бўлинг!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Элёр Исомов Президентнинг бу сўзларига, икки қўлини кўксига қўйганича: «Раҳмат, отажон!», деб жавоб қайтарди.

    Маълумот учун, 2017 йил сентябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда диний-экстремистик оқимлар аъзоси сифатида рўйхатда турган 17 мингдан ортиқ кишининг 16 минги «рўйхат»дан чиқарилган эди. Ўз навбатида, Президент «рўйхатдан чиқариш билан иш битмаслиги»ни, уларни «соғлом ҳаётга қайтариш масаласида ўта нозиклик билан, илм билан, маърифат билан, аввало, шахсий намуна кўрсатиб ишлаш керак»лигини таъкидлаган эди.

    16.04.2018, 15:42   Изоҳ (0)   34448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Оқибат» маҳалласини қийнаган муаммо шаҳар ҳокимининг аралашуви билан ҳал этилди

    16.04.2018, 15:21

    Аргентинанинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

    16.04.2018, 15:14

    Тошкент давлат юридик университети коллеж битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилади

    16.04.2018, 14:04

    «Мен ҳам катта телефон кўтариб юрай дегандим-да». «Минор» масжидида кетма-кет икки жума намозида телефон ўғирлаган шахс ушланди (видео)

    16.04.2018, 13:42

    Шавкат Мирзиёев — сирдарёлик отахонга: Сизни бу йил оилангиз билан менинг ҳисобимдан Ҳажга жўнатамиз (видео)

    16.04.2018, 12:57

    UzCard карталар ҳисобини нақд пул билан тўлдириш мумкин бўлган банкоматлар устида иш олиб борилаётганини маълум қилди

    16.04.2018, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.