«Роскомнадзор» Google’нинг техник доменини оммавий равишда блоклашга киришди. Мутахассисларнинг фикрича, яқин вақт ичида нафақат Google ресурслари, балки интернетдаги улардан фойдаланувчи кўплаб сайтлар қисман ёки тўлиқ очилмай қолиши мумкин.
«Роскомнадзор» томонидан маълум қилинишича, блоклаш Zello дастурига киришнинг чекланиши билан боғлиқ ҳолда амалга оширилмоқда. Идора дастурнинг тақиқланган манбалар рўйхатига киритилиши бошқа хизматлар ишига таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлаган.
Zello Россияда 2017 йилнинг апрель ойида блокланган. Американинг мазкур хизмати ахборот тарқатувчи ташкилотлар рўйхатига киритиш учун маълумотлар тақдим этмаган, бу эса Россия қонунчилиги томонидан талаб қилинади.
Изоҳ (0)