Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшовчи етти ёшли альпинист Саманю Потхуражу Африканинг энг баланд тоғи Килиманжарони забт этди. Бу ҳақда 16 апрель, душанба куни NDTV телеканали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Килиманжаронинг бир нечта чўққилари бор, бироқ Саманю улардан энг баланди — баландлиги денгиз сатҳидан 5 895 метрни ташкил этувчи Ухуро чўққисига чиқди.
Чўққига кўтарилиш 29 март куни бошланган ва 2 апрель куни якунланган, шундан сўнг ёш спортчи Ҳиндистонга қайтган.
«Ёмғирли кун эди. Бироз қўрқдим, оёқларим оғрирди, ярим йўлда дам олиш учун тўхтадим, бироқ кейин чўққигача чиқдим», — ҳикоя қилади альпинист.
Тоққа чиқишда болага унинг онаси, мураббийи ва яна бир альпинист ҳамроҳлик қилган. Энди Саманю Коссюшко тоғига кўтарилиш учун Австралияга йўл олишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)