Шимолий Кореяда «Қуёш куни» нишонланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ушбу байрам КХДР нинг ҳақиқий маънодаги рамзига айланган Ким Ир Сен туғилган куни муносабати билан давлат даражасида ўтказилади.
Йигирма йил аввал вафот этган етакчини «Буюк саркарда» ва «Миллат қуёши» деб аташар эди.
Байрам дастурларидан ҳарбий парад, кўргазмалар, концертлар, рақслар, мушакбозлик ва спорт мусобақалари ўрин олган.
Анъанага кўра, байрам муносабати билан кореяликларга «Буюк саркарда»нинг совғалари етказилади. Совғалар мамлакатда тақчил бўлган маҳсулот ва ширинликлар, айрим ҳолларда эса маиший техникалардан иборат бўлади.
Изоҳ (0)