Америка президенти Дональд Трамп Сурия ҳудудига зарба беришнинг бир нечта вариантларини кўриб чиққан, улардан бири Россия ва Эрон объектларини вайрон қилишни кўзда тутган. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазият билан таниш бўлган манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Америка етакчисига операцияларнинг учта вариантини таклиф қилган. Улардан энг консервативи гўёки Суриядаги кимёвий қурол ишлаб чиқишга алоқадор бир нечта нишонларга зарба берилишини назарда тутган. Иккинчи сценарийга кўра, бундай объектлар сони оширилиши керак, бундан ташқари, зарбалар Сурия армиясининг қўмондонлик пунктларига ҳам берилиши керак. Операцияларнинг энг радикал варианти Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа объектларига ҳужумни кўзда тутган, у Сурия режимининг ҳарбий салоҳиятини барбод қилиши керак эди.
Трампнинг ўзи маслаҳатчиларига Сурия ҳарбий техникасини йўқ қилиш зарур бўладиган бўлса, мамлакат ҳудудидаги Эрон ва Россия объектларига зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этган. Мэттис жавоб ҳаракатлари хавфи ҳақида огоҳлантириб, бундай сценарийга қарши чиққан. Охир-оқибат Америка президенти Суриянинг кимёвий объектларидаги 100 дан ортиқ қанотли ракеталарни йўқ қилишни ўз ичига олган гибрид вариантда тўхталган.
Изоҳ (0)