15 апрель куни Германиянинг жануби-ғарбида, Швебиш-Халль шаҳарчаси яқинида икки самолёт тўқнашди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Икки самолётнинг ҳам учувчилари ҳалок бўлган. Бошқа қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Полициянинг маълумот беришича, самолётлар енгил моторли ва спортга мўлжалланган эди.
Тўқнашув самолётлар қўнаётган вақтда юз берган.
Ҳодиса юз берган ҳудуд ўраб қўйилган.
Изоҳ (0)