15 апрель куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи «Тошкент – Термиз» M-39 йўлининг 1003-километрида навоийлик Шахоб Муҳаммедов бошқарувчидаги Lacetti автомашинасида ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётган автомашина руль бошқарувини йўқотди.
Натижада автолуов салонида бўлган йўловчи Меҳриддин Сайфиев тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Унинг қўшниси, яна бир йўловчи Пўлат Шарипов тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилди.
Ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)