Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини кредитлаш тартиби ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда «Инсон ва қонун» газетасида маълум қилинди.
Таъкидланишича, «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчалар 2018 йил 13 апрелдан ўз кучини йўқотган деб топилди.
Мазкур қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди.
Изоҳ (0)