• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Фарғонадаги 320 ўринли мактабда 630 ўқувчи таълим олмоқда. Улар баъзан тик туриб дарс ўтади

    «Дарё»га Фарғонадан яна бир мурожаат келди. Аҳоли вакилларининг айтишича, Бувайда туманидаги 8-умумтаълим мактабида ўқувчиларга жой ва билим олиш учун шароит етарли эмас. Мактаб биноси эса кенгайтириш ва қайта қуришга муҳтож.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Азиз Эрматов мурожаатни ўрганиш давомида мослаштирилган бинода жойлашган мазкур мактабдаги вазият ниҳоятда ачинарли эканига гувоҳ бўлди. 1976 йилда қурилган бино 320 ўринга мўлжалланган бўлса-да, айни пайтда бу ерда 630 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактабда спорт зали ва ошхона йўқ. Хоналар жуда тор ва таъмирталаб. Бунинг устига, ўқувчиларга жой етишмайди. Айрим хоналар пол ҳам қилинмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мактабимизда ўқувчи сони кўплигидан тўлиқ икки сменада дарс ўтилади. Шунда ҳам жой етишмайди, бирорта бўш хона йўқ. Ўзимиз хоналарни бўлиб чиқдик, қўл кучи билан. Ошхона, омборхона, ҳатто қоровулхонани ҳам синф хоналарига мослаштирдик. Айрим хоналарни пол қилдик. Эски парталарни топиб келиб, жиҳозладик. Ҳозирча бир амаллаб дарс ўтяпмиз. Лекин янги ўқув йилидан ўқувчилар сони яна кўпаяди, унда нима қиламиз? Сентябрь ойида учта биринчи синфга ўқувчи қабул қилишимиз керак. Уларни қайси хонага жойлаштиришни билмаймиз. Бир неча марта ҳокимликка, халқ таълими бўлимига мурожаат қилдик. Лекин ҳалигача амалий натижа бўлмади», — дейди мактаб директорининг ўринбосари Имомали Ниёзов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Директор муовини бизни 7-синф ўқувчилари дарс ўтаётган хонага бошлади. 30 нафар ўқувчи таълим оладиган синфда 22 та стул санадик. Ўқувчиларнинг айтишича, хонага ким олдинроқ келса, жой ўшаники бўларкан. Қолганлар эса ё тик туриб дарс ўтади, ё уйига қайтиб кетаверади. 

    «Сентябрдан бери шундай дарс ўтамиз. Битта партада уч кишидан ўтириш қийин, шунга тўрт-бештамиз тик турамиз ё навбати билан жой алмашиб ўтирамиз,» — дейди 7-синф ўқувчиси Фатҳулла Ҳусанов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вазият шу даражага етганки, айрим ота-оналар жой етишмаслиги сабаб фарзандини мактабга жўнатмасликни афзал кўрмоқда. 

    «Қирғизқўрқонча қишлоғида яшайман. Қизим илгари ихтисослашган мактаб-интернатида ўқирди. Уйимизга яқин деб ўқишини шу мактабга кўчирганимдан энди ўзим ҳам, қизим ҳам афсусланяпмиз. Чунки мактабда яхши билим олиш учун шароит етарли эмас. Ўқув жиҳозлари йўқ, хоналар тор, зах, таъмирталаб. Болаларимизга жой етишмайди,» – дейди Дониёржон Абдулазизов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошқа хонада эса бошланғич синф ўқувчилари учун мослаштирилган кичик парталарда 10-синф ўқувчилари бир амаллаб дарс ўтаётганига гувоҳ бўлдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Информатика хонасига кирдик. 16 нафар ўқувчи базўр сиғадиган хонада умуман компьютер йўқ. Директор ўринбосарининг айтишича, 1990-йилларда мактабга компьютерлар ажратилган. Уларнинг фойдаланиш муддати тугагач, информатика хонасида компьютерлар ҳам бўлиши кераклиги мутасаддиларнинг ёдидан кўтарилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кимё ва биология хоналаридаги махсус жиҳозланиши керак бўлган парталар ҳам ачинарли аҳволда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Спорт зали ва майдончаси йўқлиги учун ўқувчилар мактаб ҳовлисида шуғулланишга мажбур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жисмоний тарбия дарслари эса айрим спорт «жиҳозлари» ўрнатилган қўлбола майдонда ўтилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ерга ҳам ўқувчилар катта йўлни кесиб ўтишлари керак. Бу ҳолат қай даражада хавфсиз, буниси номаълум.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Йўлнинг серқатнов қисмида пиёдаларга умуман шароит яратилмаган. Ўқувчилар мактабга келиб-кетгунича хавотирда турамиз, бирор корҳол бўлмасин, деб. Яқинда бир ўқувчимиз йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бола дарсдан кейин уйига кетаётганда шу нохуш ҳодиса юз берди. Бу ҳодисани ортидан қанча югур-югур қилдик, қанча гап эшитдик. Ўқитувчилари қарамаган дейишди, охири», – дейди директор муовини.

    Хуллас, катта йўл ёқасида жойлашган бу мактаб эътибордан четда қолиб кетган. Бу ерда жиддий муаммолар йиғилиб қолгани билан мутасаддиларнинг иши йўқ. Туман халқ таълими бўлими мудири ҳам негадир бу ишга бефарқ. 

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директори Саминжон Шамсиддинов бу ердаги шароитни яхшилаш, мактаб учун янги бино қуриш борасида туман ҳокимлиги ва тегишли мутасаддиларга кўп марта мурожаат қилган. Улар қайта-қайта такрорлайдиган жавоб эса битта — бу муаммони ҳозирча дастурга киритиш имконсиз, кейинги йилда албатта бўлади. Афсуски, вақт бир жойда тўхтаб турмайди — йиллар ўтяпти, лекин ваъдалар ваъдалигича қолмоқда.

    Янги бино қуриш масаласини қисқа муддатда ҳал этишнинг имкони йўқдир, лекин қўшимча мактаб парталари, лаборатория жиҳозлари, компьютер тўпламлари етказиб бериш мумкин-ку? Ёки бу масалалар ҳам давлат дастурига киритилишини кутиш керакми? 

    «Дарё» ушбу мактаб билан боғлиқ муаммоларга яна қайтади.

    16.04.2018, 21:20   Изоҳ (0)   52468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзиёевнинг Сайхунободдаги баёнотлари, Қашқадарёдаги портлаш, тўққиз ҳафтада 111 сўмга пастлаган доллар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    16.04.2018, 20:15

    17 апрель куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади

    16.04.2018, 18:36

    Ўзбекистонда Россиянинг «Первий Канал»и билан ҳамкорликда янги телеканал ташкил этилиши мумкин

    16.04.2018, 18:04

    Абдулазиз Комилов ЕХҲТ олий комиссари Ламберто Занерни қабул қилди

    16.04.2018, 17:49

    «Олмаота—Бишкек» трассасида Mercedes уриб юборган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    16.04.2018, 17:38

    Япония корпорацияси Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарадиган завод қуради

    16.04.2018, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда беш ойда салкам 14 минг ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқаргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:31

    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

    Реклама | 13 июн, 16:30

    Ҳалит Эргенч яна можаро марказида: У папараццидан фарзандларининг суратларини ўчиришни талаб қилди

    Лайфстайл | 13 июн, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 13 июн, 16:16

    Россия қўшинларининг Украинадаги йўқотишлари 1 млн нафардан ошди

    Дунё | 13 июн, 16:10

    Шаҳло Зоирова пулга зор кунлари ва турмуш ўртоғини оммага кўрсатмаслиги сабаби ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 13 июн, 15:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.