Тошкент халқаро аэропортида яқин кунларда жаҳон андозаларига жавоб берадиган қабул зали ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Унда 12 та паспорт назорати пункти бўлиши режалаштирилган бўлиб, 24 нафар чегарачи, яъни ҳар бир пунктда икки кишидан фаолият олиб боради.
Ҳозирда 250 йўловчини қабул қилиш учун 15 дақиқа вақт сарфланаётган бўлса, зал иш бошлагач бу вақт икки баравар қисқариши айтилмоқда.
Шунингдек, залда юкларни қабул қилишга мўлжалланган 4 та алоҳида жой очилади ва бир пайтнинг ўзида 4 та рейснинг юкларини қабул қилиш имкони туғилади.
Ушбу зал фаолият бошлагач Ўзбекистонга келаётган ҳар бир меҳмон узоғи билан 30 дақиқа ичида шаҳарга чиқиб кетиш имконига эга бўлиши кутилмоқда.
https://youtu.be/mqPoxE8DUvs
Изоҳ (0)