Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва 17 апрель куни ташриф билан Тошкентга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жанубий Корея делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади. Икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)