Ўзбекистон чегарачилари жорий йилнинг март ойида давлат чегарасидан ўтиш қоидаларини бузган 42 кишини қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари вакили маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Қозоғистон билан чегарада 23, Қирғизистон билан 10, Тожикистон билан 7, Афғонистон ва Туркманистон билан чегарада 1 нафардан қоидабузар тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, март ойида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон билан чегаралардан ноқонуний олиб ўтилаётган 552 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар мусодара қилинди.
Чегарадан асосан кимёвий ўғитлар, тамаки маҳсулотлари ва ноёб ҳайвонлар териларини олиб ўтишга уринилган.
Изоҳ (0)